«Барселона» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри трансфери бўйича якуний таклифни тайёрламоқда. Испаниялик футболчи эса Манчестер клубидан трансферига тўсқинлик қилмасликни сўраган.
Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, Родри «Манчестер Сити» раҳбариятига клубни тарк этишини осонлаштиришни сўраган. 30 ёшли яримҳимоячининг бу позицияси трансфер бўйича музокараларда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.
Музокараларга яқин манбалар маълумотига кўра, «Барселона» таклифини 65 миллион еврогача ошириши мумкин. Шунингдек, битимда яна 10 миллион евро бонуслар кўринишида кўзда тутилади. Ушбу сумманинг 5 миллион евроси осонлик билан қўлга киритиладиган бонуслардан иборат бўлади.
Маълумот учун, Родри 2024 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади