«Милан» тўрт нафар футболчини трансферга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берди.
Манбага кўра, бош мураббий Рубен Аморим Кристофер Нкунку, Фикаё Томори, Юссуфа Фофана ва Давид Одогу хизматларига янги мавсумда таянмайди. Ушбу футболчилар мавсумолди тайёргарлик жараёнида португалиялик мутахассисни ишонтира олмаган.
Инсайдер Фабрицио Романо ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.
Шунингдек, Первис Эступинян, Филиппо Терраччано ва Сантяго Хименеснинг «Милан»даги келажаги ҳам сўроқ остида қолмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади