«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес учун режа тузиб бўлган. Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, парижликлар ва каталонияликлар футболчининг трансфери бўйича келишувга жуда яқин.
Манбага кўра, Энрике жаҳон чемпионатидан кейинги таътилини ўтказаётган Торресни дарҳол майдонга туширмоқчи эмас. Ҳужумчи Франция Суперкубогини ўтказиб юборади ва илк бор 23 август куни Лига 1 доирасида «Ренн»га қарши баҳсда майдонга тушиши режалаштирилмоқда.
Луис Энрике Торреснинг универсаллигини юқори баҳолайди. Испаниялик футболчи ҳужум чизиғининг марказида ҳам, қанотларда ҳам ўйнай олади.
Эслатиб ўтамиз, Торрес «Барселона»га 2022 йилда «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтганди.