Live
1
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Нефтчи» ва «Пахтакор» «Ан Наср»га қарши ўйнайди

Футбол
13 август, 10:30
Ўзбекистоннинг икки клуби турнирнинг ҳар бир саватидан иккитадан рақибга қарши баҳс олиб боради.
Элит ОЧЛ. «Нефтчи» ва «Пахтакор» «Ан Наср»га қарши ўйнайди
Foto: Getty Images

Элит Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) қуръаси бўйича жамоаларнинг рақиблари тез орада аниқланади. Қуръадаги А, B, C ва D ҳарфлари саватларни эмас, жамоалар жойлаштириладиган устунларни англатади. Бир саватдаги жамоалар ўзаро баҳс олиб бормайди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида маълумот берди.

«Нефтчи» ва «Пахтакор» ҳар бир саватдан иккитадан рақиб билан икки мартадан ўйнайди. Уларнинг рақиблари қуйидагича:

1-сават:
🇸🇦 «Ал Аҳли» (Жидда)
🇮🇷 «Истиқлол»

2-сават:
🇮🇶 «Эйр Форс»
🇸🇦 «Ан Наср»

3-сават:
🇮🇷 «Трактор»
🇸🇦 «Ал Ҳилол»

4-сават:
🇸🇦 «Ал Қодисия»
🇸🇦 «Ал Иттиҳод»

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» ва «Пахтакор» Элит ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Турнирнинг гуруҳ босқичига 18 август куни қуръа ташланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Пахтакор Пахтакор
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
Бугунги янгиликлар