«Барселона» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес трансфери амалга ошмаса, «Брюгге» форварди Николо Трезолдини таркибга қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар 21 ёшли футболчи ҳақида маълумот тўпламоқда. Трезолдига «Рома» ва Англиянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Брюгге» футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ ҳозирча клубга ушбу суммага тенг таклиф келиб тушмаган.
Маълумот учун, Трезолди ўтган мавсумда барча турнирларда 58 та баҳсда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.