Бугун
45
Ўзбек

«Барса» Кунде билан хайрлашмоқчи эмас

Футбол
13 август, 04:20
Футболчи янги мавсумда марказий ҳимоячи сифатида кўпроқ ўйнаши кутилмоқда.
«Барса» Кунде билан хайрлашмоқчи эмас
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячи Жюл Кунде билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

«Кўк-анорранглилар» мураббийлар штаби франциялик футболчи келаси мавсумда ҳам ўзининг асосий позицияси бўлган марказий ҳимояда фойда келтиришига ишонмоқда. Айниқса, Роналд Араухо жамоани тарк этганидан кейин Кунденинг бу позициядаги аҳамияти ошиши мумкин.

Хави Эспарт ва Эрик Гарсия ўнг қанотдаги ўйинлари билан Ҳанс-Дитер Фликни ишонтира олгани боис Кунде марказий ҳимоячи сифатида кўпроқ ўйнаши кутилмоқда.

Сўнгги вақтларда Жюл «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Transfermarkt портали 27 ёшли футболчининг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар