L'Équipe маълумотига кўра, «Нюкасл» ва «Тоттенҳэм» «Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун трансферига қизиқиш билдирмоқда. «Тоттенҳэм» вакиллари футболчи бўйича дастлабки алоқаларни ўрнатган.
Манбага кўра, «Монако» 25 ёшли ҳужумчини тахминан 60 миллион еврога сотишга тайёр.
Балогунга Туркиянинг «Галатасарой» клуби ҳамда Саудия Арабистонининг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, америкалик ҳужумчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 та баҳсда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.