Шимолий ва Марказий Америка клублари ўртасида Лигалар кубоги давом этмоқда.
3-турда «Интер Майами» ўз майдонида Мексиканинг «Леон» клубини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Қайд этиш лозим, Месси ушбу баҳсда захирадан майдонга туширилди. Бунгача у отасининг вафоти сабаб жамоаси ўйинларини ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» 2023 йил ушбу турнирда ғолиб бўлган.
Лигалар кубоги. 3-тур
Интер Майами — Леон 2:3
13 август. «Nu Stadium»
Голлар: Пинтер 42, Брайт 53 — Арчила 50, 83 (дубл), Домингес 61.
Интер Майами — Риос Ново, Фрэй (Мура 86), Лужан, Аллен (Регилон 64), Микаэл (Кайседо 33), Каземиро, Де Паул, Брайт, Делинойс (Пламбэк 65), Пинтер (Месси 46), Сеговия.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади