«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери «ПСЖ»га қарши Европа cуперкубоги учун кечган баҳс (1:2) ҳақида фикр билдирди.
«Мағлубият ҳеч қачон қувонч келтирмайди, аммо футболчиларнинг қандай курашгани, 90 дақиқа давомида майдонда бор кучини берганидан мамнунман.
Гол уриш учун яратган имкониятларимизга келсак, бугун қилган ишларимиздан фахрланишимиз керак».
Брайан Мажо ва Жорж Ҳеммингс ҳақида
«Уларнинг бундай ўйинларда тажриба орттириши жуда муҳим. Улар машаққатли меҳнат орқали нималарни ўрганганини намойиш этмоқда.
Биз бу учрашувда қандай ўйнашимизни олдиндан белгилаб, футболчиларни ушбу позицияларда ҳаракат қилишга тайёрладик».
Эмилиано Мартинес, Эзри Конса ва Олли Уоткинс ўйнамагани ҳақида
«Улар бу ўйиндан кейин бизга қўшилишади, шанба куни эса сўнгги ўртоқлик учрашувимиз бўлади. Улар унда иштирок этмайди, аммо дарҳол жамоа билан машғулотларни бошлашади.
Мавсум жуда оғир ўтгани учун уларга 4 ҳафталик таътил беришни истагандик. Биз жисмоний ҳолати яхши бўлган футболчилар билан ишлашни маъқул кўрамиз.
Умуман олганда, қилган барча ишларимиздан фахрланишимиз мумкин. Айрим ўзгаришлар керак бўлади, аммо ўз кучимизга ишонамиз».
Кейинги трансферлар ҳақида
«Келгусида ўзгаришлар кўпроқ бўлиши режалаштирилган», — деди Эмери.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади