«ПСЖ» Килиан Мбаппе «Реал»га кетганидан сўнг ютиши мумкин бўлган 12 та совриннинг 10 тасини қўлга киритди.
Луис Энрике бошчилигидаги жамоа Европа суперкубоги соҳиби бўлди. Парижликлар финалда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
2024/25 йилги мавсумда парижликлар Лига 1, Франция кубоги, Франция суперкубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида «Челси»га мағлуб бўлди.
2025/26 йилги мавсумида эса «ПСЖ» Франция чемпиони ва мамлакат суперкубоги соҳиби бўлди, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва Қитъалараро кубокда ғолиб чиқди. Франция Кубогида эса жамоа 1/16 финал босқичида мусобақани тарк этди.
«ПСЖ» Мбаппе кетганидан сўнг 10 та соврин ютди
Футбол
12 август, 18:13
Париж клуби франциялик ҳужумчидан сўнг фақат 2 та совринни бой берди.
Foto: Getty Images
12.08.2026
FT
УЭФА Суперкубоги
ПСЖ
2
:
1
Астон Вилла