Златко Далич БАА миллий жамоаси бош мураббийига айланди.
Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Ассоциацияси 59 ёшли мутахассиснинг миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди. У Космин Олериунинг ўрнини эгаллади.
Далич 2017 йилдан бери Хорватия миллий жамоасини бошқариб келаётганди. У Хорватия билан 2018 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медал, 2022 йилги мундиалда эса бронза медалини қўлга киритди. Златко 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўз ватани жамоасини тарк этганди.
Златко Далич — БАА бош мураббийи
Футбол
12 август, 19:02
59 ёшли мутахассис Хорватия миллий жамоасидаги 9 йиллик фаолиятидан сўнг Осиёга қайтди.
Foto: Getty Images