ESPN нашри клублар футболидаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузди.
Рўйхатдан 30 нафар мутахассис ўрин олди. Номзодлар олтита мезон асосида баҳоланди:
Мураббийлик маҳорати — учрашувга тайёргарлик кўриш ва ўйин давомида ўз тактик тамойилларини қўллай олиш қобилияти;
Услуб — жамоа ўйинининг томошабоплиги ва рақибга ўз футболини мажбуран ўтказа олиш маҳорати;
Таркибни бошқариш — футболчиларни рағбатлантириш ва жамоани бор кучини ишга солишга ундаш қобилияти;
Коммуникация кўникмалари — клуб раҳбарлари, футболчилар, ОАВ ва мухлисларда ўз лойиҳасига ишонч уйғота олиш маҳорати;
Натижалар — қўлга киритилган совринлар, юқори дивизионга чиқишлар, жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолиш ва бошқа ютуқлар;
«X фактори» — ҳайратлантира олиш ва янги ғояларни таклиф қилиш қобилияти.
Топ-20 қуйидагича:
1. Луис Энрике («ПСЖ»);
2. Пеп Гвардиола (ишсиз, сўнгги жамоаси – «Манчестер Сити»);
3. Микел Артета («Арсенал»);
4. Ҳанс-Дитер Флик («Барселона»);
5. Унаи Эмери («Астон Вилла»);
6. Жан Перо Гасперини («Рома»);
7. Хаби Алонсо («Челси»);
8. Арне Слот (ишсиз, сўнгги жамоаси — «Ливерпул»);
9. Венсан Компани («Бавария»);
10. Кристиан Киву («Интер»);
11. Оливер Гласнер («Ноттингҳэм Форест»);
12. Андони Ираола («Ливерпул»);
13. Антонио Конте (ишсиз, сўнгги жамоаси – «Наполи»);
14. Энцо Мареска («Манчестер Сити»);
15. Франсеск Фабрегас («Комо»);
16. Фабиан Ҳурцелер («Брайтон»);
17. Эрнесто Валверде (ишсиз, сўнгги жамоаси – «Атлетик»);
18. Диего Симеоне («Атлетико»);
19. Себастиан Ҳёнесс («Штутгарт»);
20. Эдди Ҳау (ишсиз, сўнгги жамоаси – «Нюкасл»).
Майкл Кэррик («Манчестер Юнайтед») 21, Жозе Моуринио («Реал») 24, Рубен Аморим («Милан») 30-поғонадан жой олган.
Клублар футболидаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузилди — Энрике биринчи, Пеп иккинчи (топ-20)
Футбол
12 август, 17:52
Мураббийлар 6 та мезон асосида баҳоланди. Моуринио 24-поғонада.
Foto: Getty Images