«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике қўлга киритилган еврокубоклар сони бўйича учинчи ўринга кўтарилди.
Парижликлар УЕФА суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Энрике ушбу совринни учинчи марта қўлга киритди. У шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам уч бор ғолиб чиққан. Совринларга «ПСЖ» ва «Барселона» клублари устози сифатида қўлга эга чиққан.
Олтинчи еврокубогини ютган испаниялик 56 ёшли мураббий «Абердин» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош устози Алекс Фергюсон, «Ювентус» ҳамда «Интер»да ишлаган Жованни Трапаттонига етиб олди.
Еврокубоклар сони бўйича Энрикедан фақат Пеп Гвардиола («Барселона», «Бавария», «Манчестер Сити» — 7 та) ва Карло Анчелотти («Милан», «Реал» — 10 та) олдинда.
Шу билан бирга, Луис еврокубоклардаги олтита финалининг барчасида ғалаба қозониб, бу борада 5 та финалнинг ҳаммасини ютган Зинедин Зиданни ортда қолдирди.
Энрике еврокубоклар ютиш бўйича Фергюсон ва Траппатонига етиб олди
Футбол
12 август, 18:47
Луисдан олдинда фақат икки мураббий бор.
Foto: Getty Images
12.08.2026
FT
УЭФА Суперкубоги
ПСЖ
2
:
1
Астон Вилла