Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби президенти 2026/2027-йилги мавсум старти олдидан футболчиларга юзланди. Чоршанба, 12 август куни, Париж клуби УЕФА Суперкубоги учун Англиянинг «Астон Вилла» жамоаси билан куч синашади.
«Мавсум бошланмоқда. У узоқ бўлади — бизни олдинда хурсандчилик лаҳзалари ҳам, қийин даврлар ҳам кутиб турибди. Мавсумдан завқ олинг ва бир нарсани ёдда тутинг: бирга меҳнат қилинг, бирга ғалаба қозонинг. Барчангиз бирга. Сиз майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам клуб ва Парижнинг вакилисиз», — дея мутсадди сўзларидан иқтибос келтирди RMC Sport.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасида ўйин бугун, 12 август, Залцбургдаги «Ред Булл Арена» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади