«Челси» «Райо Валекано» ҳимоячиси Пеп Чаварриянинг трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
28 ёшли испаниялик футболчи Лондон клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. У янги жамоаси билан 2026/27 йилги мавсумга тайёргарликни Кобҳемда бошлайди.
Пеп Чаваррия 2025/26 йилги мавсумда Испания чемпионатида 33 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у Конференциялар лигасида 8 та баҳс ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, Чаваррия «Райо Валекано» сафида 2022 йилдан буён тўп тепиб келаётганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади