«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри Эрнандес яқин вақт ичида «Барселона» футболчисига айланиши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «Барселона» трансферни ушбу ҳафта охиригача якунлашига ишонмоқда. Ҳозирда томонлар битимнинг сўнгги тафсилотларини мувофиқлаштирмоқда. Шунингдек, бугун клублар ўртасида янги тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Манбага кўра, трансфер суммаси 60–70 миллион еврони ташкил қилади.
30 ёшли Родри «Барселона» билан 2030 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномаси борасида келишувга эришган. Битим имзоланган тақдирда, испаниялик футболчи йилига 15 миллион евро маош олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади