«Бавария» дарвозабони Мануел Нойер жамоанинг янги мавсумдаги Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
2025/26 йилги мавсумда Венсан Компани бошчилигидаги жамоа турнирнинг яримфиналига қадар етиб борди ва бўлажак ғолиб «ПСЖ»га имкониятни бой берди.
«Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишимизга ишонаманми? Албатта. Биз ҳар доим финалга чиқиш имкониятига эга бўлганмиз, бунга жуда яқин келганмиз. Исталган рақибни мағлуб этиш учун бизда етарлича маҳорат, характер ва тактик етуклик борлигига ишонаман. Олдинги икки уринишда бироз нимадир етишмади. Балки учинчи уриниш омадли бўлар. Биз бунинг устида ишлаяпмиз», — деди Нойер Sky Sports нашрига берган интервюсида.
2026/27 йилги мавсум, катта эҳтимол билан, Нойер фаолиятидаги сўнггиси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 2020 йилдан буён Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаган.