Туриннинг «Ювентус» клуби яримҳимоячиси Дуглас Луис Лига 1 ва АПЛ вакилларидан тушган иккита таклифни рад этган. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи ҳозир асосий таркибга кириб олиш учун чинакамига имконияти бор ва шу сабабли «Ювентус»да қолишга қарор қилган.
Аввалроқ футболчи хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Луис ижарада «Ноттингҳем Форест»да, иккинчи қисмини эса «Астон Вилла»да ўтказганди. Умумий ҳисобда у барча мусобақаларни инобатга олганда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.