«Барселона» таркибни кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда. Каталония клубининг устувор трансфер мақсади Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес бўлиб қолмоқда.
Журналист Жерар Ромеро маълумотига кўра, бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик жамоада Виктор Осимҳен, Душан Влаҳович ёки Лаутаро Мартинесни кўришни истамаяпти. Немис мутахассиси фақат Алвареснинг трансферини хоҳламоқда.
Агар «Атлетико» ҳужумчисини трансфер қилишнинг имкони бўлмаса, Флик клуб раҳбариятидан бошқа юлдуз ҳужумчини харид қилишни сўрамайди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» яқин вақт ичида Ферран Торрес билан хайрлашиши кутилмоқда.