«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Барселона»даги фаолияти ҳақида гапирар экан, у ерда Бобби Робсоннинг таржимони бўлгани ҳақидаги кенг тарқалган фикрни рад этди.
Португалиялик мутахассис 1996–2000 йилларда «Барселона» мураббийлар штабида фаолият юритган. 1996–1997 йилларда эса у инглиз мутахассиси Бобби Робсоннинг таржимони бўлгани ҳақида кўп бор айтилган.
«Агар «Барселона»да инглиз тилида эркин гапира оладиган ягона инсон мен бўлган бўлсам, бу таржимон бўлиб ишлаганимни англатмайди. Мен академик таълимим туфайли инглиз тилини ўрганганман. Бобби Робсоннинг таржимони эмас, аксинча, унинг ёрдамчиси бўлганман», — деди Моуринио Маdrid Universal нашрига.
Маълумот учун, Жозе Моуринио 2000 йилда «Бенфика» бош мураббийи этиб тайинланиб, мустақил мураббийлик фаолиятини бошлаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади