«Бёрнли»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокер яна Англия Премер-лигасида фаолиятини давом эттириши мумкин.
Тhe Sun хабарига кўра, 36 ёшли футболчига «Эвертон» қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайд клуби бош мураббийи Девид Мойес трансфер ойнаси ёпилишидан олдин таркибни кучайтиришни истамоқда.
Уокер 2025 йил ёзида «Манчестер Сити»дан 5 миллион евро эвазига «Бёрнли» сафига қўшилган эди. Ўтган мавсумда тажрибали ҳимоячи АПЛда мазкур клуб сафида 36 та учрашувда майдонга тушди, бироқ жамоасини қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қола олмади.
Эндиликда «Бёрнли»нинг Чемпионшипга тушиб кетгани сабабли Уокерни нисбатан арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин. «Эвертон» айнан шу имкониятдан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Уокернинг Тransfermarkt бўйича бозор қиймати 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.