Бугун
7
Ўзбек

Эмери «ПСЖ»га қарши баҳс ҳақида: «Мен энг яхшиларга қарши ўйнашни ёқтираман»

Футбол
12 август, 03:30
«Астон Вилла» бош мураббийи «ПСЖ»га қарши баҳс катта синов бўлишини таъкидлади.
Эмери «ПСЖ»га қарши баҳс ҳақида: «Мен энг яхшиларга қарши ўйнашни ёқтираман»
Foto: Getty Images
12.08.2026, 15:00 УЭФА Суперкубоги ПСЖ ПСЖ - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери УEФА Суперкубоги доирасида «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан фикр билдирди.

«Бундай юқори савиядаги жамоа, мураббий ва футболчиларга қарши баҳс — ҳақиқий синов. Мен энг яхшиларга қарши ўйнашни ёқтираман, чунки бу менга кучлироқ бўлишимга ёрдам беради», — дея Эмерининг сўзларини УEФА матбуот хизмати келтирди.

Эмери доимо ўз тажрибасидан фойдаланиб, ривожланишга интилишини таъкидлади. Шунингдек, у «ПСЖ»даги барчанинг ривожланишга интилаётганидан хурсанд эканини айтди.

«Биз курашамиз. Таркибимиз оптимал ҳолатда бўлмайди, аммо «ПСЖ» ҳам худди шундай вазиятда. Ўз имкониятларимизни максимал даражада намойиш этишга ҳаракат қиламиз, бироқ барибир фаворит «ПСЖ» бўлиб қолади», — деди мутахассис.

Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасидаги УEФА Суперкубоги баҳси бугун, 12 август куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 13 августга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • УЭФА Суперкубоги УЭФА Суперкубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар