Бугун
7
Ўзбек

«Барселона» Ферранни «ПСЖ»га 55 миллион еврогача бўлган суммага сотади

Футбол
11 август, 22:30
Клублар испаниялик ҳужумчининг трансфери бўйича принципиал келишувга эришди.
«Барселона» Ферранни «ПСЖ»га 55 миллион еврогача бўлган суммага сотади
Foto: Getty Images

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Барселона» ва «ПСЖ» Ферран Торрес трансфери бўйича келишувга эришди. Томонлар 26 ёшли ҳужумчининг трансфери учун тўланадиган бонуслар масаласидаги келишмовчиликларни ҳам бартараф этди.

Келишувга кўра, каталонияликлар футболчи учун 50 миллион евро кафолатланган сумма олади. Яна 5 миллион евро бонуслар кўзда тутилган. Трансфер шу ҳафта охиригача расман якунланиши кутилмоқда.

Аввалроқ «ПСЖ» Ферран учун 40+10 миллион евролик таклиф юборган, бироқ «Барселона» уни рад этганди. Шундан сўнг Париж клуби президенти Носир Ал Хилайфий таклифни 50 миллион еврогача оширишни маъқуллаган.

Маълумот учун, Ферран Торрес ўтган мавсум «Барселона» сафида барча мусобақаларда 49 та учрашувда 21 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар