Бугун
7
Ўзбек

Ружери «Астон Вилла» футболчисига айланади

Футбол
11 август, 22:45
Бирмингҳэм клуби италиялик ҳимоячи трансфери бўйича «Атлетико» билан келишувга эришди.
Ружери «Астон Вилла» футболчисига айланади
Foto: Getty Images

Фабрицио Романо хабарига кўра, «Астон Вилла» Маттео Ружерини «Атлетико»дан трансфер қилиш бўйича оғзаки келишувга эришди.

Клублар трансфер шартларини келишиб олди. Битимнинг асосий суммаси 25 миллион евро, бонуслар билан эса умумий қиймат яна 1,5 миллион еврога ошиши мумкин.

22 ёшли италиялик футболчи ҳам «Астон Вилла» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.

Агар ҳужжатлар яқин соатларда тасдиқланса, Ружери шу ҳафта тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Англияга йўл олади.

Маълумот учун, Маттео чап қанот ҳимоячиси сифатида фаолият юритади ва «Аталанта» тарбияланувчиси ҳисобланади. Энди у фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириш арафасида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар