«Астон Вилла» ва Англия миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Эзри Конса «Арсенал»нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
Transfer News Live Standard Sport нашрига таяниб хабар беришича, «тўпчилар» 28 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнаси якунига қадар сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бироқ «Арсенал» «Астон Вилла» Конса учун белгилаган 60 миллион фунтлик (тахминан 70 миллион евро) нархни юқори деб ҳисобламоқда. Шу сабабли томонлар ўртасида музокаралар мураккаб кечиши мумкин.
«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери эса Консанинг УEФА Суперкубогида «ПСЖ»га қарши баҳс учун таркибга киритилмагани унинг трансфери билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, футболчига Жаҳон чемпионатидан кейин қўшимча дам олиш керак.