«Манчестер Юнайтед» ва «Челси» «Арсенал»нинг чап қанот ҳимоячиси Майлс Люис-Скелли бўйича трансфер имкониятини рад этди. Хабарларга кўра, футболчи икки клубга воситачилар орқали таклиф қилинган.
«Челси» Люис-Скелли вариантини бошқа трансфер сабабли кўриб чиқмаган. Лондон клуби «Райо Валекано» ҳимоячиси Пеп Чаваррияни 19+2 миллион еврога таркибига қўшишга яқин.
«Арсенал» эса 19 ёшли футболчини тахминан 45 миллион фунтга баҳоламоқда. Бунга қарамай, «тўпчилар»да унинг келажаги ҳозирча аниқ эмас. Люис-Скеллининг позициясида тажрибалироқ Рикардо Калафёри ва Пиеро Инкапие ҳам ўйнаши мумкин.
Шунга қарамай, Люис-Скелли «Арсенал»даги асосий таркиб учун курашни давом эттириш ниятида. Ўтган мавсумда у АПЛда 20 та учрашувда майдонга тушган.