«Бавария» клуби ҳужумчи Ҳарри Кейн билан музокараларни бошлашга тайёр. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 33 ёшли футболчи Мюнхен клубида қолишга қарор қилган. Томонлар 2029 йилнинг ёзига қадар битимни узайтириш бўйича музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Ҳозирда футболчининг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Шартнома узайтирилган тақдирда Кейннинг маошида сезиларли ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. Ҳозирда у йилига тахминан 25 миллион евро ишлаб топади.
Футболчи «Бавария»даги энг юқори маош олувчилардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Кейн 2023 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га кўчиб ўтган.