«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клубида қандай футбол фалсафасини ташкил қилмоқчи эканини маълум қилди.
«Биз ўз ёндашувимизда турли вариантларга эга бўлишни хоҳлаймиз. Жамоамизда турли тактик схемаларга мослаша оладиган футболчилар бор. Асосий принциплар ўзгармайди, аммо футболчиларнинг ҳаракатлари турлича бўлиши мумкин. Биз рақиблар учун олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган ва мослашувчан жамоа бўлишимиз керак.
Битта ғояга ёпишиб олиш ниятида эмасмиз. Қанча кўп вариантимиз бўлса, жамоамиз шунчалик кучли бўлади», — дея Алонсонинг сўзларидан келтиради The Athletic нашри хабар берди.
Маълумот учун, «Челси» АПЛнинг илк турида 24 август куни сафарда «Фулҳэм»га қарши ўйнайди.