«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола «Монако»га (2:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу ўйин «Лидс»га қарши ўтказган баҳсимизга жуда ўхшаб кетди. Биринчи таймни яхши ўтказдик, айниқса дастлабки 30 дақиқа жуда яхши бўлди. Ҳозирча бизга керакли даражада ўйнаш учун кучимиз етарли эмасга ўхшайди. Рақиб ўйинни ўз фойдасига буришга ҳақли эди.
Мавсумолди тайёргарликдаги дастлабки икки учрашувимизда ғалаба қозондик, аммо сўнгги икки баҳсда истаган даражамизни бутун ўйин давомида сақлаб қола олмадик. Бир нечта алмаштиришлардан кейин футболчилар чарчай бошлайди ва биз юқори даражани ушлаб туришда қийналамиз.
Шунинг учун ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп», — дея Ираоланинг сўзларидан келтиради клуб расмий сайти.