«Ливерпул» ўртоқлик беллашувида «Монако»га қарши ўйнаб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Энфилд» стадионида ўтказилган баҳсда мезбонлар ҳисобни 16-дақиқада Александр Исакнинг голидан сўнг ҳисобни очди. 29-дақиқада Флориан Виртц мерсисайдликларнинг иккинчи голини урди.
Бироқ биринчи бўлим якунида «Монако» ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 44-дақиқада Александр Головин пеналтидан ҳисобни қисқартирди. 56-дақиқада Мика Биерет мувозанатни тиклади. 88-дақиқага келиб, Бруннер монегаскларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Ўртоқлик ўйини
Ливерпул – Монако 2:3
Голлар: Исак 16, Виртц 29 – Головин 44 пеналти, Биерет 56, Бруннер 88
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади