Live
6
Ўзбек

Расман: Чалоба – «Комо» футболчиси

Футбол
9 август, 13:43
Англиялик 26 ёшли футболчи Италия клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Расман: Чалоба – «Комо» футболчиси
Фото: Como FC

«Комо» клуби «Челси»дан Трево Чалобани ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Англиялик 26 ёшли футболчи Италия клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «кўклар» Чалобанинг трансферидан 30 миллион евро олади. Бундан ташқари, шартномада яна 6 миллион евро бонуслар кўзда тутилган.

Шунингдек, келишувга футболчининг кейинги трансфери билан боғлиқ банд ҳам киритилган. Агар «Комо» келажакда Чалобани бошқа клубга сотса, италияликлар трансфер суммасининг бир қисмини «Челси»га тўлаб беради.

Маълумот учун, Трево «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар