Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Ян Коутoнинг «Комо»га трансфери бўйича оғзаки келишувга эришилди.
Битимга кўра, Италия клуби футболчини 2 миллион евро эвазига ижарага олади. Шунингдек, шартномада 20 миллион евродан ортиқ суммага сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
Манбага кўра, бразилиялик қанот ҳимоячиси чоршанба куни Италияга йўл олиб, тиббий кўрикдан ўтади ва янги клуби билан шартнома имзолайди.
Маълумот учун, 23 ёшли Ян Коутo 2025 йилда «Манчестер Сити»дан Дортмунднинг «Боруссия»сига кўчиб ўтган эди.