«Пари Сен-Жермен» «Парма» дарвозабони Зион Сузукини ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди.
Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, Франция чемпиони трансферни якунлашга жуда яқин. Бироқ бош мураббий Луис Энрикенинг 23 ёшли дарвозабон бўйича аниқ режалари йўқ.
Шу сабабли Сузуки трансфери расман якунлангач, у дарҳол ижара асосида «Ювентус»га йўл олиши мумкин. Манбага кўра, Турин клуби билан музокаралар аллақачон бошланган.
Маълумот учун, аввалроқ ОАВ «ПСЖ» Зион Сузуки трансфери учун «Парма»га 33 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берган эди. Япониялик посбоннинг ўзи ҳам амалдаги Европа Чемпионлар лигаси ғолиблари сафига қўшилишни истамоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади