Бугун
11
Ўзбек

Салоҳ – «Трабзонспор» футболчиси (Романо)

Футбол
4 август, 22:00
Мисрлик юлдуз фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради.
Салоҳ – «Трабзонспор» футболчиси (Романо)
Foto: Getty Images

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Муҳаммад Салоҳнинг «Трабзонспор»га трансфери тўлиқ якунланди. Туркия клуби футболчи билан келишувга эришилганини расман тасдиқлади.

Мисрлик ҳужумчи «Ливерпул» билан хайрлашгач, эркин агент мақомида турк клуби сафига қўшилди.

Томонлар икки йиллик шартнома имзолашга келишиб олган.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул» сафида клуб тарихидаги энг ёрқин футболчилардан бирига айланди. У мерсисайдликлар билан Англия Премер лигаси, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги, Лига кубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати каби қатор нуфузли совринларни қўлга киритган. Энди 34 ёшли ҳужумчи фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар