«Трабзонспор» собиқ «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш учун расмий ҳаракатни бошлади.
Журналист Яғиз Сабунжуўғлининг хабарига кўра, Туркия клуби футболчининг вакили билан учрашув ўтказиб, 34 ёшли мисрликка расмий таклиф юборган.
Таклифга кўра, Салоҳга икки йиллик шартнома ва йилига 17 миллион евро маош таклиф этилган.
Аввалроқ ОАВда мисрлик ҳужумчига «Бешиктош» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал Дирия» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ жорий ёзда «Ливерпул»ни тарк этди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Тransfermarkt футболчини 22 миллион еврога баҳолайди.