Live
4
Ўзбек

«Трабзонспор» Салоҳ билан келишувга эришди – манба

Футбол
4 август, 10:44
Томонлар икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.
 «Трабзонспор» Салоҳ билан келишувга эришди – манба
Фото: Getty Images

«Трабзонспор» клуби ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунжўғли маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Мисрлик 34 ёшли форвард 5 август куни Грециядан Истанбулга «Трабзонспор» томонидан юбориладиган шахсий самолётда учиб келади. Кейин эса трансферни якунлаш мақсадида Трабзонга йўл олиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Туркия клуби Салоҳ учун йилига 17 миллион евро маош, турли бонуслар ҳамда либослар сотувидан фоиз олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад «Ливерпул»ни тарк этгач, эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар