Live
1
Ўзбек

Расман: Коффи Коуао – «Нефтчи» футболчиси

Футбол
4 август, 08:39
Фарғона клуби таркибини Кот-д'Ивуарлик тажрибали қанот ҳимоячиси билан кучайтирди.
Расман: Коффи Коуао – «Нефтчи» футболчиси
Foto: Getty Images

«Нефтчи» иккинчи давра олдидан ҳимоя чизиғини яна бир сифатли футболчи билан мустаҳкамлади. Кот-д'Ивуарлик ҳимоячи Коффи Коуао расман Фарғона клуби сафига қўшилди.

28 ёшли футболчи асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. Шу билан бирга, у чап қанот ҳимояси ва ўнг ярим ҳимоя чизиғида ҳам муваффақиятли ўйнай олади.

Коуао футболчилик фаолиятини Кот-д'Ивуарнинг машҳур «АСEC Мимосас» академиясида бошлаган. Кейинчалик Португалиянинг «Визела» клубига кўчиб ўтиб, профессионал фаолиятини йўлга қўйган. Шунингдек, «Морейренсе» ва «Фамаликан» сафида ижара асосида тўп сурган.

2022 йилда у Франциянинг «Мец» клубига трансфер қилиниб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. Кот-д'Ивуар U-23 жамоаси сафида ҳам халқаро мусобақаларда иштирок этган.

Коуао тезкорлиги, курашувчанлиги ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан ажралиб туради. У қанот бўйлаб фаол ўйнайди, ҳужумларга тез-тез қўшилади ҳамда аниқ узатмалари билан жамоага фойда келтира олади.

Маълумот учун, Коффи Коуао 2026 йил ёзида «Мец» билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида «Нефтчи» сафига қўшилди. У Франция ва Португалия чемпионатларида 200 дан ортиқ расмий учрашувда майдонга тушган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 2,5 миллион евро деб баҳоламоқда. Бу кўрсаткич уни айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасидаги энг қиммат футболчилардан бирига айлантиради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар