Live
4
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Жексон учун курашга қўшилди

Футбол
4 август, 10:12
Футболчининг ўзи ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида «Челси»ни тарк этишга тайёр.
«Тоттенҳэм» Жексон учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «кўклар» сенегаллик 25 ёшли форвардни тахминан 76 миллион еврога баҳоламоқда.

Қайд этилишича, Жексонга «Тоттенҳэм»дан ташқари «Астон Вилла» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида «Челси»ни тарк этишга тайёр.

Ўтган мавсумда Николас ижара асосида «Бавария» клубида тўп тепган эди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар