Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби яримҳимоячиси Мусса Диаби фаолиятини яна Германияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, «Байер» спорт директори Симон Ролфес Диаби клубни тарк этганидан кейин ҳам у билан алоқани узмаган.
Айни пайтда томонлар футболчининг Леверкузенга эҳтимолий қайтиши юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Мусса «ПСЖ» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Франциялик фуболчи 2019–2023 йиллар оралиғида «доришунослар» шарафини ҳимоя қилиб, 172 та учрашувда майдонга тушган. Ушбу ўйинларда Диаби 49 та гол урган ва 47 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Диабининг бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.