«Ювентус» «Байер» вингери Карим Алайбегович трансфери бўйича келишувга эришди.
Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг хабарига кўра, Турин клуби 18 ёшли Босния ва Ҳерцеговина миллий жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олади.
Трансфер қиймати 33 миллион еврони ташкил этади. Бонуслар эвазига ушбу сумма яна 7 миллион еврога ошиши мумкин.
Қайд этилишича, Алайбеговичга Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдирган.