Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олди.
Журналист Маттео Мореттонинг Радио Маrcа эфирида маълум қилишича, томонлар барча шахсий шартлар бўйича якуний келишувга эришган. Бу эса «Реал»нинг «Манчестер Сити» билан олиб бораётган музокараларида муҳим устунлик бўлиши кутилмоқда.
Манба маълумотига кўра, Родри трансферни амалга ошириш ниятида ва у аллақачон Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуринио билан ҳам суҳбатлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» Родрини 40–50 миллион евро эвазига ўз сафига қўшишни режалаштираётгани ва томонлар ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи босқичга киргани ҳақида хабарлар тарқалганди.