Live
4
Ўзбек

«Реал» Родрини 24 соат ичида ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
29 июл, 11:00
Мадрид клуби испаниялик яримҳимоячи учун 40–50 миллион евро тўлашни режалаштирмоқда.
«Реал» Родрини 24 соат ичида ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри трансферини яқин 24 соат ичида якунлаши мумкин.

АS хабарига кўра, Мадрид клуби вакиллари 30 июл куни бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг трансфер бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда.

Манба маълумотига кўра, «Реал» 30 ёшли испаниялик футболчи учун 40–50 миллион евро атрофида маблағ тўлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Флорентино Перес Родрининг трансферини маъқуллагани ва «Реал» «Манчестер Сити» билан оғзаки музокараларни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар