Live
4
Ўзбек

«Арсенал» Алваресга муқобил сифатида Ферран Торресни кўриб чиқмоқда

Футбол
29 июл, 11:14
Лондон клуби «Барселона» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда.
«Арсенал» Алваресга муқобил сифатида Ферран Торресни кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Арсенал» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес трансфери амалга ошмагач, эътиборини «Барселона» футболчиси Ферран Торресга қаратди.

The Touchline хабарига кўра, лондонликлар бош мураббийи Микел Артета 26 ёшли испанияликни ҳужум чизиғини кучайтириш учун муқобил вариант сифатида танлаган. Бироқ эҳтимолий трансфер ёзги трансферлар ойнасидаги вазиятга боғлиқ бўлади.

Манба маълумотига кўра, «Арсенал» ушбу трансферда ёлғиз эмас. «Атлетико» ва «ПСЖ» ҳам Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, «Барселона» футболчини жамоада олиб қолишни режалаштирган ва сентябрь ойида унга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Ферран Торрес ўтган мавсум Ла Лигада 16 та гол урди. Тransfermarkt 26 ёшли ҳужумчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар