«Интер» Янн Биссек билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди.
25 ёшли ҳимоячи билан тузилган янги келишув 2031 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, янги шартномадан сўнг германиялик футболчи бонуслардан ташқари йилига 3 миллион евро маош олади.
Ўтган мавсумда Биссек А Серияда 23 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва яна 1 та голга ассистентлик қилди.
Маълумот ўрнида, «Интер» ҳимоячини 2023 йили Даниянинг «Орхус» клубидан 7 миллион еврога сотиб олганди.
«Интер» Биссек билан шартномани узайтирди
Футбол
29 июл, 11:32
Германиялик ҳимоячи А Серия чемпиони сафида ўйнашда давом этади.
Foto: Inter