Бугун
4
Ўзбек

Стоунз «Интер»га ўтишга розилик берди – манба

Футбол
27 июл, 15:08
Англиялик 32 ёшли футболчи миланликлар билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Стоунз «Интер»га ўтишга розилик берди – манба
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Жон Стоунз «Интер»га ўтиш бўйича оғзаки розилик берди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар қилди.

Манбага кўра, томонлар келишувни расмийлаштиришга тайёр. Ҳозирча тиббий кўрик санаси белгиланмаган. Англиялик 32 ёшли футболчи миланликлар билан икки йиллик шартнома имзолайди ва ҳар мавсум учун 4 миллион евро маош олиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Жон «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 18 та учрашувда иштирок этди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар