Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026 йилги FIFA жаҳон чемпионатида Конго ДР дарвозасига урган ажойиб голи FIFА томонидан ўтказилган «Турнирнинг энг чиройли голи» сўровномасида 2-ўринни эгаллади.
Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДРга қарши учрашувнинг 10-дақиқасида тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб гол киритганди. Ушбу гол мухлислар ва футбол мутахассислари томонидан мундиалнинг энг чиройли голларидан бири сифатида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур гол аввалроқ FIFA мухлислари овоз беришида Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилган ва турнирнинг умумий сўровномасига йўл олганди.
Маълумот ўрнида, ушбу номинация бўйича биринчи ўринни Кабо-Верде терма жамоаси футболчиси Сидни Лопес Кабралнинг Аргентина дарвозасига урган голи эгаллади.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади