Ўзбекистон миллий жамоасида дебют қилган ОКМК ҳужумчиси Азиз Холмуродов Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ассалому алайкум авваламбор. Бугун Жанубий Кореяга етиб келдик. Кореяликларга қарши майдонга тушиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Миллий жамоада ўйнаш — мен учун орзу бўлган. Худога шукр, етиб олдик шу ергача ҳам. Энди дебют... Дебютга келадиган бўлсак, яхши қўшилиб кетдим деб ўйлайман.
Худо хоҳласа, ундан кейин ҳам яхши ўйинлар кўрсатишга, мухлисларга ёқишга ва доимий чақирув олишга ҳаракат қиламиз», — деди Холмуродов.
Маълумот ўрнида, бугун, 4 октябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди. Жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эса 6 октябр куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланиши режалаштирилган.
Аввалроқ ўртоқлик ўйини доирасида Уругвай Жанубий Кореяни йирик ҳисобда тор-мор этгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади