Суперлиганинг 14-тури давом эттирилди. «Бобур арена» стадионида «Андижон» ҳамда «Бухоро» ўртасидаги учрашув қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди.
Ўйиннинг асосий воқеалари танаффусдан кейин юз берди. Майдон эгалари рақиб дарвозасига жавобсиз иккита гол урган ҳолда ғалабани мустаҳкамлади ва ўз ҳисобига уч очкони ёзиб қўйди.
Ушбу баҳсдан кейин «Бухоро» бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида мағлубият ҳақида гапирди.
- Ҳисобни ўзгартириш учун олдинга чиқишга мажбур бўлди. Шунда рақибда бўш ҳудудлар ва вазиятлар кўпайди. Умуман олганда, курашларга бой ўйин бўлди. Афсуски, ҳужумда ўйинимиз чиқмади. Аслида ҳисоб 0:0 бўлганида гол уришимиз мумкин бўлган битта яхши имконият яратдик. Лекин ундан фойдалана олмадик. Шу боис ҳужумдаги режамиз ишламади, қарши ҳужумларга ҳам самарали чиқа олмадик. Натижада гол ўтказиб юбордик. Энди фақат «Андижон» жамоасини ғалаба билан табриклаш қолди.
- «Бухоро» жамоаси охирги икки ўйинда яхши таассурот қолдирганди. Аммо бугун аввалги учрашувларга нисбатан унчалик яхши ўйнамади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Айтинг-чи, биз айнан қаерда ёмон ўйнадик? Рақиб жамоа бурчак тўпидан гол ургунига қадар кўплаб хавфли вазиятлар ярата олдими? Ўйин жуда муросасиз кечди. Бундай баҳсларда мезбонларга ҳам, меҳмонларга ҳам осон бўлмайди. Шунинг учун жамоамиз ёмон ўйнади, деб айта олмайман. Ҳа, айрим вазиятлардан фойдалана олмадик, ҳужумдаги режамиз тўлиқ амалга ошмади. Аммо, умуман олганда, футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар бор кучини берди, астойдил ҳаракат қилди.
- Собиқ клубингиз - «Андижон»нинг ўйини ҳақида нима дея оласиз? Сиз кутганингиздек бўлдими?
- Бу саволни яхшиси ўзингизнинг мураббийингизга берсангиз яхши бўларди. Менинг фикримни сўраяпсизми? Ҳозир нима ҳам дея оламан? Жамоада малакали футболчилар жамланган. Назаримда, жамоанинг бюджети ҳам катта, футболчиларга яхши маош тўланади. Шунинг учун уларнинг ўйини ҳақидаги батафсил фикрни яхшиси ўша жамоа мураббийидан сўранг. Раҳмат», - дея Хомяковнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Александр Хомяков мағлубиятдан сўнг: «Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ»
Эксклюзив
27 июл, 15:00
«Бухоро» бош мураббийи «Андижон»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Андижон ПФК
27.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Андижон
2
:
0
Бухоро