«Челси» клуби «Брентфорд» яримҳимоячиси Жордан Ҳендерсонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «кўклар» тажрибали футболчини ўз сафига қўшиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Шунингдек, Ҳендерсон амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлишига қарамай, клубига тўловларсиз тарк этиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам эҳтимолий трансферга тайёр.
Жордан «Сандерленд» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011–2023 йилларда «Ливерпуь» шарафини ҳимоя қилиб, жамоа билан қатор йирик совринларни қўлга киритган.
Шунингдек, тажрибали яримҳимоячи фаолияти давомида «Ковентри Сити», «Ал Иттифоқ», «Аякс»да тўп тепган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади