«Челси» «Астон Вилла» мураббийлар штабида фаолият юритаётган стандарт вазиятлар бўйича мутахассис Остин Макфини ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда.
BBC хабарига кўра, лондонликлар 46 ёшли мутахассис борасида «Астон Вилла» билан музокаралар олиб бормоқда. «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Макфи билан бирга ишлашни истамоқда.
Манбага кўра, Остин Макфига Англиянинг бошқа клублари ҳамда Саудия Арабистони жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Макфи 2021 йилдан буён «Астон Вилла»да ишлаб келмоқда. У, шунингдек, Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия миллий жамоасида ҳам стандарт вазиятлар бўйича мураббий сифатида фаолият юритган.
Маълумот учун, ўтган мавсум бирмингҳэмликлар стандарт вазиятлардан урилган голлар сони бўйича «Арсенал» билан биргаликда АПЛда етакчи бўлган. 2023/24 йилги мавсумда эса Эмери жамоаси Европанинг топ-5 лигалари орасида ушбу кўрсаткич бўйича энг яхши жамоа сифатида қайд этилган.